• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 11 ноября 2020

Энди мактабларда давлат мадҳияси куйланади

Танаффусларда эса ватан ҳақидаги қўшиқ ва шеърлар эшиттирилиши йўлга қўйилади.

1481
0
Халқ таълими вазирлиги

Ижтимоий тармоқларда халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев томонидан 2 ноябрь куни имзоланган хат сурати кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ушбу хатда мактабларда дарслар бошланиши олдидан ўқувчи ва ўқитувчилар жўр бўлиб мадҳия куйлаши, танаффусларда ватан ҳақидаги қўшиқ ва шеърлар эшиттирилиши кераклиги маълум қилинган.

Дилшод Кенжаев хат ҳақиқий эканини Kun.uz'га тасдиқлаган.

Қўшиқ ва шеърлар мактабларнинг имкониятларидан келиб чиқиб, радио ёки овоз кучайтиргич орқали эшиттирилиши мумкин.

Хатдан англашилишича, эшиттириладиган қўшиқ ва шеърлар рўйхати ҳам тузиб бўлинган.

Хатда бундай топшириқ берилишига Президент Администрациясининг 23 октябрдаги йиғилиши баёни асос қилинганлиги баён этилган.

1481
0