Афсонавий гимнастикачи Оксана Чусовитина спорт бўйича ўқитиш фаолиятини олиб бориш учун, ўзининг спорт мактабини рўйхатдан ўтказди. Бу ҳақда ДХА матбуот хизмати хабар бермоқда.
Chusa sport team деб номланган МЧЖ пойтахтнинг Яшнобод тумани Давлат хизматлари марказида рўйхатдан ўтказилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг август ойида Шавкат Мирзиёев Токиода бўлиб ўтган Олимпиада ўйинлари совриндорлари билан учрашганида, Оксана Чусовитина ва Баҳодир Жалоловнинг спорт маҳорати мактабларини очишга кўрсатма берган эди.