Поиск
RUUZ

Общество

Агриппина Шин Жанубий Кореянинг нуфузли ордени билан тақдирланди

Мактабгача таълим вазири Ўзбекистон – Жанубий Корея муносабатларига қўшган ҳиссаси учун мукофотга лойиқ кўрилди.

1049views0replies
0

Мактабгача таълим вазирлиги

Кеча, 10 ноябрь куни Мактабгача таълим вазири Агриппина Шинни "Давлатлараро Дипломатик хизматлари учун" ордени билан расмий тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.  
Орден билан мукофотлаш тўғрисидаги фармон Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин томонидан имзоланган.
Расмий тақдирлаш маросимида Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси ва бошқа расмийлар иштирок этган.
“Қардош мамлакатларимиз ўртасидаги дўстликни кенгайтириш ва мустаҳкамлашга қўшган ҳиссам учун Корея Республикаси Президентининг олий мукофотига сазовор бўлиш мен учун катта шараф. Бу орден келгуси фаолиятимда яна бир рағбат воситаси бўлади. Мен ҳар икки мамлакат равнақи учун Ўзбекистон – Корея муносабатларини кенгайтиришга ўз ҳиссамни қўшишда давом этишга тайёрман”, деган Агриппина Шин.
Эслатиб ўтамиз, ушбу мукофот 1963 йил 25 июлда мамлакат фуқаролари ва чет эл вакилларини дипломатик соҳадаги хизматларини муносиб рағбатлантириш, шунингдек, хорижда миллий нуфузни ошириш, халқаро ҳамкорлик ва дўстликни тарғиб қилиш мақсадида таъсис этилган.
Агриппина Шин 2017 йилда янги ташкил этилган Мактабгача таълим вазирлиги раҳбари этиб тайинланганди.
1049views0replies
0

Комментарии