Поиск
RUUZ

Назначения

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси сайланди

Бугун ўтказилган Касаба уюшмалари федерациясининг VIII қурултойида янги раис сайланди.

1266views0replies
0

kasaba.uz

Касаба уюшмалари федерациясининг VIII қурултойида Қудратилла Мирсагатович Рафиқов Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси лавозимига бир овоздан сайланди. Бу ҳақда Касаба уюшмалари Федерацияси ахборот хизмати хабар қилди.  
Қайд этилишича, унинг номзоди Оқсоқоллар Кенгаши томонидан тавсия қилинди. Очиқ овоз бериш йўли билан ўтказилган сайловда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳам иштирок этган.
Эслатиб ўтамиз, бугун бўлиб ўтган Касаба уюшмалари федерациясининг VIII қурсултойида Шавкат Мирзиёевнинг қурултой иштирокчиларига табриги ҳам ўқиб эшиттирилди ва унда 11 ноябрни «Касаба уюшмалари куни» деб белгилаш таклифи билдирилди.
1266views0replies
0

Комментарии