Поиск
RUUZ

Экономика

Ўзбекистондан экспорт қилинган телевизор ва музлаткичлар ҳақида маълумот берилди

Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, телевизор ва музлаткичлардан жами 19 млн долларлик маҳсулот экспорт қилинган.

685views0replies
0

Иллюстрация / Божхона қўмитаси

Ўзбекистон жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 13,8 миллион долларлик телевизорлар ва 5,2 миллион долларлик музлаткичларни экспорт қилган.  
Маълум қилинишича, божхона режимига расмийлаштирилган 119 425 дона телевизор экспортидан келган валюта тушумлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 35 фоизга ошган.
Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, телевизорларнинг 32 фоизи Озарбайжонга, 24 фоизи Қозоғистонга, 21 фоизи Россияга ва 8 фоизи Украинага экспорт қилинган.
Шунингдек, жорий йилда телевизорларнинг экспорти Қирғизистонга 2,2 баробарга ва Тожикистонга 2,2 баробарга ошган.
Мазкур йилдан бошлаб Грузия ва Туркияга Ўзбекистондан телевизорлар экспорти йўлга қўйилди.
Шунингдек, Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида 5,2 миллион АҚШ доллари қийматидаги 32 452 дона музлаткичлар экспорт божхона режимига расмийлаштирилди.
Музлаткичлар экспортидан келган валюта тушумлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 58 фоизга ошган.
Музлаткичларнинг 44,6 фоизи Тожикистонга, 17 фоизи Қирғизистонга, 15 фоизи Озарбайжонга ва 11 фоизи Қозоғистонга экспорт қилинган.
Шунингдек, жорий йилда музлаткичларнинг экспорти Афғонистонга 28 баробарга, Туркманистонга 30 баробарга ва Россияга 57,2 баробарга ошган.
Мазкур йилдан бошлаб Грузия ва Туркияга юртимиздан музлатгичлар экспорти йўлга қўйилди.
685views0replies
0

Комментарии