• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 13 ноября 2020

Дам олиш кунлари ёмғир, қор ва кучли шамол бўлиши кутилмоқда

Синоптиклар дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

1104
0
Юрий Ким / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ёмғир фақат Фарғона водийси вилоятларида, кечқурунга келиб Сурхондарё вилоятларида сақланиб қолади. Қолган ҳудудларда эса ёғингарчиликлар кузатилиши эҳтимолдан йироқ. Ҳаво ҳарорати 6-11 даража атрофида, ўртача меъёрлардан 5-7 даражага пастдир.

14-15 ноябрь кунлари республика ҳудудига Урал районларидан совуқ ҳаво кириши кутилмоқда. 14 ноябрда Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида, 15 ноябрда Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида қисқа муддатли ёғингарчилик (ёмғир, қор), қолган ҳудудларда эса ёмғир кузатилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача етиши мумкин.

Дам олиш кунларида ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 1-3 даража совуқ, шимолий ҳудудларимизда эса 4-9 даража совуқ бўлади, кундузи эса 6-11 даража илиқ бўлади, бу ўртача меъёрлардан 5-7 даражага пастдир.

1104
0