Талабалар турар жойлари айни пайтда фаолият олиб бормаётган ОТМларда талабалар имкониятидан келиб чиқиб дарсларга ананавий иштирок этиши ихтиёрий бўлади.
Бу ҳақда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Aбдували Холиқов АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
Шунингдек, aнъанавий дарсларга ҳам мажбурлаш ҳолатлари бўлмайди.
– Фақат дарсларга қатнашишга имкони бор талабаларгина анъанавий дарсларга жалб қилинади. Талабаларни ётоқхонага жойлаштириш бўйича эса ректорларга алоҳида топшириқлар берилган. Ҳар бир ОТМ ректори имкониятидан келиб чиққан ҳолда талабаларни ётоқхона билан таъминлайди. Бу ҳам қарорда белгилаб қўйилган.
Талабалар турар жойи билан барчани таъминлаш осон эмас. Шу сабабли барча масъулиятни зиммасига олган талабалар анъанавий шаклда ўқийди, - дейди Aбдували Холиқов.
Шунингдек, вазирлик вакили ётоқхонага муҳтож бўлган талабаларни ҳамда ётоқхонада жой етмай қолган ҳолларда талабаларни анъанавий дарсларга чақириб мажбурлаш ҳолатлари бўлмаслигини таъкидлади.