Поиск
RUUZ

Спорт

9 ойда ўзбекистонлик 7 нафар спортчида допинг аниқланди

Уларнинг 3 нафари халқаро мусобақалар иштирокчиси бўлган.

264views0replies
0

UzNews.uz

АОКАда ўтказилган брифингда Миллий антидопинг агентлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳумоюн Омонов 2021 йилнинг 9 ойи давомида 7 нафар спортчида допинг аниқланганини маълум қилди.
Қайд этилишича, агентлик томонидан ўтган 9 ой давомида барча спорт турлари бўйича ўзбекистонлик спортчилардан 312 та допинг-синамалар олинди ва 4 та спортчи тақиқланган модда истеъмол қилганлиги аниқланди.
Бундан ташқари, агентлик 3 та халқаро мусобақаларда ҳам допинг-синамаларни олишган. Бунда 41 та спортчиларда текширувдан ўтказилиб, уларнинг 3 нафари тақиқланган модда истеъмол қилганлиги маълум бўлди.
Токио-2020 ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ўзбекистонлик спортчилардан ҳам допинг-синамалар олинган.
Ўзбекистонлик олимпия спортчиларидан жами 16 та допинг-синама олиниб, улардан 11 таси мусобақадан олдин ва 5 таси мусобақа даврига, яъни бевосита мусобақалар финалидан кейинга тўғри келди. 
Паралимпиятчиларидан эса жами 39 та допинг-синама олинди, улардан 21 таси мусобақадан олдин ва 18 таси мусобақа даврига, яъни мусобақалар финалидан кейинга тўғри келди. Мусобақадан олдин олинган тезкор допинг-синамаларнинг барчасида тақиқланган моддалар аниқланмаганлиги боис спортчилар баҳсларда иштирок этишди. 
Таъкидланишича, жаҳон ҳамда олимпия ва паралимпия рекордларини ўрнатган спортчилар ҳам допинг-текширувидан ўтишган. Аммо улар тезкор таҳлил қилинмаслиги боис натижалар белгиланган муддатларда эълон қилинади.
264views0replies
0

Комментарии