• 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Экономика 18 ноября 2020

2021 йил учун ҚҚС тўлайдиган корхоналар тоифаси кенгайтирилмоқда

Келгуси йилда ҳам ҚҚС бўйича амалдаги солиқ ставкаси ўзгармайди. 

762
0
UzNews.uz

Ҳисоб палатасининг Бюджетнома лойиҳасида 2021 йил солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари борасида бир қатор таклифлар илгари сурилмоқда.  

Қайд этилишича, 2021 йил учун солиқ ва божхона сиёсатини такомиллаштириш доирасида лойиҳада қатор ўзгаришлар кўзда тутилмоқда. 

Жумладан, қўшилган қиймат солиғи бўйича амалдаги солиқ ставкаси 15 фоиз миқдорида сақлаб қолинмоқда. 

Шунингдек, қўшилган қиймат солиғининг тўлақонли занжирини яратиш ва унинг ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланишидан бўйин товлаш ҳолатларини олдини олиш мақсадида, қуйидагилар ҳисобига тушум ҳажмидан қатъий назар қўшилган қиймат солиғи тўлайдиган корхоналар тоифаси кенгайтирилмоқда:

– алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пивони чакана сотиш бўйича турғун савдо шохобчалари; 

– бозорлар ва савдо комплекслари;

– суғориладиган ер майдони 30 гектардан ортиқ бўлган фермер хўжаликлари. 

Солиқ кодекси билан берилган жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари хизматлари (бюджетдан молиялаштириладиганлар бундан мустасно), шунингдек спорт иншоотлари оммавий-маданий тадбирлар ташкил қилишдан даромадлар қисмида қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёз бекор қилинмоқда.

762
0