• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 29 сентября 2021

Ўзгидромет Ўзбекистонда ҳаво кескин совишидан огоҳлантирди

Мамлакатда октябрнинг бошларида кечаси ҳарорат ноль даражагача тушиб, ёмғир қорга айланиши кутилмоқда.

636
0

30 сентябрда Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 1-3 октябрда республиканинг қолган ҳудудларига Волга бўйи орқали Россиянинг Европа қисмининг (Москва вилояти) марказий ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Маълумотга кўра, 1-3 октябрда ҳаво ҳарорати кечалари аста-секин +3...+8 даражагача, кундуз кунлари +12...+17 даражагача, шимолда кечалари +0...+5 даражагача, кундуз кунлари +10...+15  даражагача пасаяди.

1-2 октябрда республика бўйича баъзи жойларда, 3 октябрда Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғади, 2-3 октябрда тоғолди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида кучли бўлиши мумкин, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади.

30 сентябрда ва 1-2 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

2 октябрь эрталабки ҳаво ҳарорати харитаси

636
0