• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Экономика 19 ноября 2020

7 йилда илк марта доллар халқаро тўловлардаги етакчиликни бой берди

Октябрь ойида евро трансчегаравий тўловларда долларни ортда қолдирди.

707
0
UzNews.uz

Октябрь ойида евро халаро тўловлар учун энг оммабоп валютага айланди. Шу тариқа евро 2013 йил февралидан бери илк бор долларни қувиб ўтган. Бу ҳақда Bloomberg нашри SWIFT маълумотларига таяниб хабар бермоқда.  

SWIFT дунёнинг 200 мамлакатидаги молиявий ташкилотларнинг 11 мингдан ортиқ трансчегаравий тўловларини ўрганиб чиққан.

Статистика кўра, 37,8% мижозлар ва халқаро ташкилотларнинг тўловлари еврода амалга оширилган. Долларнинг улуши 37,6 фоизни ташкил қилган.

Bloomberg нашри долларнинг тушиб кетишини коронавирус пандемияси туфайли халқаро савдонинг секинлашиши ва сиёсий беқарорлик билан изоҳлаган. Экспертлар долларнинг бундан кейин ҳам пасайиб боришини прогноз қилмоқда.

Кейинги ўринларни Буюк Британия фунт стерлинги, Япони иенаси ва Канада доллари эгаллаган.

Аввалроқ, Ўзбекистонда чет элга юборилган трансчегаравий пул ўтказмалари миқдори 934 млн долларга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 67 млн доллар ёки 8 фоизга ошгани хабар қилинганди.

707
0