Поиск
RUUZ

Происшествия

Бухорода ҳайдовчи пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётганларни уриб кетди — видео

Катта тезликда ҳаракатланган ҳайдовчи 10 ёшли фуқаронинг умрига зомин бўлди. Яна бир фуқаро эса оғир аҳволда шифохонада қолмоқда.

757views0replies
0

Видеодан кадр

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни соат тахминан 20:25 да Lacetti ҳайдовчиси Бухоро шаҳридан ўтувчи Жомий кўчасида Автомобиль йўллари коллежи йўналишида катта тезликда бошқариб бораётганида, шу йўлнинг ўнг томонида жойлашган бекатдаги озиқ-овқат савдо дўкони рўпарасидаги пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган пиёдалар — 2010 йилда туғилган фуқаро ва 1983 йилда туғилган, Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида яшовчи фуқарони уриб юборган.
Натижада оғир тан жароҳати олган пиёдалар шифохонага ётқизилган. Аммо вояга етмаган 10 ёшли фуқаро шифохонада вафот этган. 37 ёшли пиёда эса бош суягининг синиши ташхиси билан оғир аҳволда жонлантириш бўлимида даволанмоқда.
757views0replies
0

Комментарии