ФВВ сейсмопрогностик мониторинг республика марказининг хабарига кўра, бугун, 29 сентябрь куни соат 12:46 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди. Магнитуда М=4,7. Чуқурлик 5 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 349 км жанубий-шарқда жойлашган.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
— Хонобод туманида 3-4 балл, 36 км;
— Қўрғонтепа туманида 3 балл, 52 км;
— Жалақудуқ туманида 2-3 балл, 71 км;
— Хўжаобод туманида 2-3 балл, 79 км;
— Андижон туманида 2-3 балл, 80 км;
— Пахтаобод туманида 2-3 балл, 81 км;
— Булоқбоши туманида 2 балл, 89 км.
— Андижон шаҳрида 2 балл, 90 км.
— Избоскан туманида 2 балл, 94 км.