Поиск
RUUZ

Общество

Ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш муддати яна узайтирилиши мумкин

Тегишли қарор лойиҳаси муҳокамага чиқарилди. Ҳозирги муддат 2021 йилнинг 31 декабригача.

348views0replies
0

autostrada.uz

Адлия вазирлиги томонидан умумхалқ муҳокамасига чиқарилган лойиҳада 2019 йил 1 январдан эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари, уларнинг берилган санасига мувофиқ ҳолда узайтириш таклиф қилинмоқда. Бунда:  
—  2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2022 йил 31 мартга қадар;
—  2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 июнга қадар;
—  2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 сентябрга қадар;
—  2015 йилдан кейинги кейин берилганлари – 2022 йил 31 декабрга қадар;
Ушбу муддат тугагач берилган ҳужжатлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу муддат дастлаб 2020 йил 31 декабргача этиб белгиланганди. Кейинроқ, бу муддат 2021 йил 31 декабргача узайтирилганди.
348views0replies
0

Комментарии