Поиск
RUUZ

Экономика

Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари экспорт ҳажмини оширди

Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларини энг кўп импорт қилган давлатлар учлигини Россия, Хитой ва Қирғизистон эгаллаган.

465views0replies
0

Иллюстрация / uzbekistan.travel

Жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига Ўзбекистон қиймати 1,5 млрд AҚШ долларига тенг бўлган тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган.
Бу йил 65 та давлатга тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган Ўзбекистон ўтган йилнинг 10 ойига нисбатан экспорт ҳажмини 209,9 млн AҚШ долларига оширган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган 10 ой мобайнида Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:
Россия – 543,6 млн.
Хитой – 325,9 млн.
Қирғиз Р. – 223,9 млн.
Туркия – 174,4 млн.
Польша – 37,1 млн. 
Қозоғистон – 34,9 млн. АҚШ доллари
2020 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра, тўқимачилик маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган ҳудудлар:
– Тошкент шаҳри – 244,7 млн.
– Андижон вилояти – 211,7 млн.
– Фарғона вилояти – 201,1 млн.
– Тошкент вилояти – 199,4 млн. АҚШ доллари.
465views0replies
0

Комментарии