• 11 833 сум
    35.91
  • 13 578 сум
    -30.76
  • 140 сум
    0.02
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 833 сум
    35.91
  • 13 578 сум
    -30.76
  • 140 сум
    0.02
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 1 декабря 2020

ТИВ Қозон шаҳрида вафот этган ўзбекистонлик ҳақида маълумот берди

Айни пайтда марҳумнинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ масалалар ҳал қилинмоқда.

1688
0
ТР ИИВ

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси Қозон шаҳрида вафот этган ўзбекистонлик ҳақида маълумот берди.  

Хабарга кўра, Ўзбекистон фуқароси, 1983 йилда туғилган A.М. 2020 йил 27 ноябрь куни қурилиш объектининг иккинчи қаватидан йиқилиб тушиши натижасида вафот этган. 

“Бош консулхона вазиятни ўз назоратига олди, ҳамюртимизнинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий, ташкилий ва бошқа масалаларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатмоқда”, - дейилади Ўзбекистон ТИВ хабарида.

Аввалроқ, Қозонда Ўзбекистондан келган ишчи қурилиш объектидан йиқилиб вафот этгани, ҳолат бўйича прокурор суриштирови бошлангани айтилганди.

1688
0