Поиск
RUUZ

Криминал

Фарғонада футбол ўйинидан кейин "томоша кўрсатганлар"га нисбатан жиноят иши қўзғатилди

6 нафар шахс Жиноят кодексининг 277-моддаси билан айбдор деб топилиб, тегишли тартибда қўлга олинган.

864views0replies
0

ЎзА

Кеча, Фарғона шаҳрида “Нефтчи” ва “Турон” жамоаси учрашувидан кейин мухлислар ва ҳакамлар ўртасида тортишув бўлганди.
Ҳолат вилоят ИИБ томонидан  назоратга олингани хабар қилинганди.  
Мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Фарғона шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “в” банди (оммавий тадбирлар ўтказилаётган вақтда безорилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки терговга киришилди, дея хабар бермоқда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.   
Мазкур жиноят иши доирасида 6 нафар шахс юқоридаги модда билан иш бўйича гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, улар Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланди.
Шу билан бирга, оммавий тадбирлар ўтказилаётган вақтда иштирок этган 5 нафар шахсларнинг ҳаракатларида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддасида (майда безорилик) назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аниқланганлиги боис, улар маъмурий тартибда ушланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Тергов ҳаракатлари якунига кўра, ишга алоқадор бўлган барча шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.
864views0replies
0

Комментарии