Поиск
RUUZ

Криминал

Ортиқча ҳужжат талаб қилган ўнга яқин ОТМ раҳбар ходимлари интизомий жазога тортилди

Адлия вазирлиги Самарқанд вилояти мисолида ўтказган сўровномасига кўра, фуқаролардан талаб қилиш тақиқланган ҳужжатлар олинганлиги аниқланган.

719views0replies
0

UzNews.uz

Адлия вазирлиги томонидан олий таълим муассасалари томонидан ортиқча бюрократик ғов ва тўсиқларга барҳам бериш бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тегишли тақдимнома киритилган.
Вазирликка кўра, киритилган тақдимномада 10 нафарга яқин олий таълим муассасаларининг раҳбар ходимларига турли интизомий жазо чоралари кўриш масаласи кўтарилган.
“Сўнгги йилларда олий таълим тизимини модернизация қилиш, қабул жараёнларига замонавий технологияларини жорий этиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. 
Шунга қарамасдан, айрим олий таълим муассасалари энди катта ҳаётга йўл олаётган абитуриентлардан ортиқча ҳужжат сўраш ҳамда замон талабларига тўғри келмайдиган қўшимча талаблар ўрнатиш орқали эскирган усулларда ишлашда давом этишмоқда”, дейилади вазирлик хабарида.
Адлия вазирлигининг Самарқанд вилояти мисолида ўтказган сўров натижаларига асосан фуқаролардан талаб қилиш тақиқланган ҳужжатлар олинганлиги, қонун ҳужжатлари билан белгиланган талабларига зид равишда расмий ҳужжатларнинг нусхалари талаб қилинганлиги ва бошқа бюрократик ғовлар мавжудлиги аниқланди.
Мисол учун, Самарқанд давлат чет тиллар универститети абитуриентлардан фуқаролик паспортидан нусха, солиқ тўловчининг ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида гувоҳнома, жисмоний шахслардан жамғариб бориладиган пенсия тизимига қўйилганлиги тўғрисида маълумотнома каби ҳужжатларни тақдим этишни асоссиз равишда талаб қилинган.
Қайд этилишича, олий таълим муассасаси қабул комиссияси абитуриент ҳақидаги зарур маълумотларни Давлат тест марказининг махсус дастурига киритиб абитуриентга асл ҳужжатларни қайтариши назарда тутилган.
“Ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш юзасидан адлия органлари тизимли ишларни амалга оширишда давом этади. 
Шунга кўра, фуқаролар томонидан бюрократик ғов ва тўсиқларнинг ҳар қандай кўринишига дуч келган тақдирда ёки бу борадаги фаолиятни такомиллаштириш юзасидан таклифлар мавжуд бўлганда адлия органларига мурожаат қилишни сўраймиз”, дейилади Адлия вазирлиги хабарида.
719views0replies
0

Комментарии