Поиск
RUUZ

Происшествия

Самарқандда қарама-қарши йўлда юрган “Малибу” ҳайдовчисига чора кўрилди — видео

Ҳайдовчи автомобилига ноқонуний равишда "мигалка" ва "сирена" ўрнатгани ҳам аниқланди.

898views0replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда ўзини ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўйиб, қонунга зид равишда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган автомобиль видеоси тарқалганди.  
Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари ушбу автомобиль ва ҳайдовчини топган. 
Маълум қилинишича, ушбу қоидабузарликни содир қилган ҳайдовчи аниқланиб ҳужжатлар текширилганида, транспорт воситасининг олд қисмига “мигалка” ва “сирена” ўрнатиб олгани аниқланган
Ушбу ҳолат бўйича ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча жарима майдончасига олиб кетилган.
898views0replies
0

Комментарии