Поиск
RUUZ

Общество

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ўз тарихида илк марта халқаро корпоратив кредит рейтингига эга бўлди

Жамият бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ташаббуси билан корпоратив кредит рейтингини олишда бир қатор ишлар олиб борилди.

211views0replies
0

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Ўзбекистон нефть ва газ тармоғи миллий оператори — “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўз тарихида биринчи марта Fitch Ratings томонидан “барқарор” прогнози билан “BB-" даражасидаги рейтингни эгаллади.
2021 йилнинг 9 апрелида Fitch Ratings томонидан Ўзбекистон Республикасининг “BB-’’ даражасида узоқ муддатли кредит рейтинги “барқарор прогнози” билан сақланганлиги тасдиқланди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ташаббуси билан “Газпромбанк” АЖ билан ҳамкорликда корпоратив кредит рейтингини олишда яқиндан иш олиб борди.
Шу билан бирга, 2021 йил 10 августда “Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти ва Fitch Ratings таҳлилчилари ўртасида компаниянинг кредит лаёқатини баҳолаш учун рейтинг учрашуви ўтказилди.
Тақдимот натижасига кўра ва “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг кредит қобилияти тўғрисидаги маълумотлар асосида Fitch Ratings қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг суверен “BB-’’ даражасидаги рейтинг (ВВ-/Барқарор) берилди.
Маълумот учун, “BB-” — кредит хавфлари мавжуд бўлсада, компания инвесторлар ва кредиторлар олдидаги молиявий мажбуриятларини бажара олишини билдиради. Бунда компания инвестиция ҳисобланади.
Бундан ташқари, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ўзбекистон Республикасида суверен даражада халқаро корпоратив рейтингга эга бўлган биринчи компания ҳисобланади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
211views0replies
0

Комментарии