Поиск
RUUZ

Происшествия

Бухорода эр ажрашиш учун ариза ёзган аёлини дўппослади

Жабрланувчига ҳимоя ордери расмийлаштириб берилди. Эрга нисбатан жиноят иши очилди.

370views0replies
0

Бухоро вилояти ИИБ

Бухоро вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2021 йил 22 август куни Бухоро шаҳар Гулшан маҳалласида яшовчи А.С. аёлининг ажрашиш учун фуқаролик ишлари бўйича судга даъво аризаси киритганлигидан ғазабланиб, Қоровулбозор тумани Имом Бухорий маҳалласида отасининг уйида яшаб келаётган турмуш ўртоғининг ёнига борган.
У ерда аёли М.М. билан жанжаллашиб, уни уятли сўзлар билан ҳақорат қилган ҳамда қўллари билан аёлнинг боши, юзи ва танасининг бошқа соҳаларига қасддан урган.
Судга оид суд тиббий экспертиза хулосасига кўра, соғлиғига қисқа вақт ёмон таъсир қилувчи қасддан баданга енгил шикаст етказиш жиноятини содир қилган.
Ҳолат юзасидан А.С.га нисбатан ЖКнинг 140-моддаси 1-қисми ва 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Шунингдек, жабрланувчи аёл М.М.га ҳимоя ордери расмийлаштириб берилиб, ҳамкор ташкилотлар билан бирга унинг муаммолари ўрганилган ҳолда доимий равишда ҳолидан хабар олинмоқда.
"Дастлабки тергов якунлари юзасидан қўшимча равишда маълумот берилади", - дейилади хабарда.
370views0replies
0

Комментарии