Давлат тест маркази 2020–2021 ўқув йилида умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар мактабларида қўлланилаётган дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар рўйхатини эълон қилди.
Қайд этилишича, умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитилаётган умумтаълим фанлари бўйича сайтда келтирилган адабиётлар рўйхати Давлат тест марказининг Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларига қилган мурожаатига жавобан мазкур вазирликлардан келган хатлар асосида шакллантирилган.
Дарсликлар рўйхатини қуйидаги ҳаволада тегишли фан ва тилни танлаган ҳолда юклаб олишингиз мумкин.