Россиянинг Марказий ҳарбий округи махсус кучлари бўлинмаларининг ҳарбий хизматчилари Ўзбекистон ҳарбийлари билан қўшма тактик ва махсус машғулотларини ўтказиш учун Термизга етиб келди.
Маълум қилинишича, 9-12 декабрь кунлари давом этадиган Россия ва Ўзбекистон ҳарбийларининг махсус машғулотлари “Термиз” полигонида бўлиб ўтади. Машғулотларда Россия томонидан Новосибирск ва Самара вилоятлари ҳарбийлари иштирок этадилар.
Қўшма тактик ва махсус машғулотларда ҳарбийлар шартли душманга қарши операция ўтказишади. Машқлар вертолётда қўниш, разведка ва қидирув ишларини, муҳим объектларни қўриқлаш, фуқароларни эвакуация қилишни ўз ичига олади.