Поиск
RUUZ

Общество

Депутат “снос”га қарши вақтинчалик мораторий жорий қилишни таклиф қилди

У мораторий жорий қилинмаса, жойлар алоҳида гуруҳларнинг манфаати учун бузилишда давом этавериши ҳақида ёзади.

793views0replies
0

Иллюстрация / Олмазор тумани ҳокимлиги

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев “снос”га қарши вақтинчалик мораторий жорий қилишни таклиф қилмоқда.
У “снос” масаласини яқин йиллардаги энг “бошоғриқ” муаммолардан бири бўлиб қолиши мумкинлигини тахмин қилади. 
“Афсуски, компенсацияни қоплаш учун маблағ бор ёки йўқ эканлигига қарамай “ура-ура”чилик оқибатида қисқа вақт ичида қўплаб хусусий мулкларга зарар етказилди, айримларда хусусий мулк дахлсизлигига бўлган ишонч синди ва синмоқда. 
Бугун эса етказилган зарарларни қоплаш ўлганнинг устига тепгандек кўпгина режаларнинг тўхтаб қолишига ҳам сабаб бўлаяпти. Айниқса, ривожланишнинг асосий кафолати бўлган инвестиция жалб этиш масаласи ҳаммасидан ҳам хавотирли. 
Бировнинг пешона тери билан қурган жойини асоссиз, розиликсиз бузишни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. Бунга йўл қўйиш зулм билан баробар, зулм эса ёмон”, деб ёзади депутат.
Кушербаев инвестиция жалб этишда хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш энг муҳим талаб эканлигини ва асосий иш ўрни яратувчи, солиқ тўловчилар ҳам хусусий мулк эгалари бўлган тадбиркорлар ҳиссасига тўғри келишини эътиборга олиб, айнан “снос” масаласида маълум муддатга мораторий эълон қилиш айни пайтда муаммони ечишнинг тўғри йўли эканлигини таъкидлайди. 
“Токи мораторий бўлмас экан жойлар алоҳида гуруҳларнинг манфаати учун бузилиши, ерлар асоссиз олиб қўйилишда давом этавериши мумкин.
“Снос”га қарши мораторий айрим жойларда хусусий мулк дахлсизлиги нима эканлигини тушунмайдиган, Конституция ва қонунлардаги талаблардан чуқур хабардор бўлмаган фаол “ижрочи”ларнинг қаернидир бузиб, ерни олиб қўяман, деган фикридан воз кечиб, шу юрт келажаги учун ўз ҳаракатларини ўйлаб кўришга ундаган, фуқароларда эса ишонч уйғотиб, инвестиция иштиёқини оширган бўлар эди.
Биз нафақат қоғозда балки амалда ҳам хусусий мулк дахлсизлиги таъминланган, турмуши фаровон, Конституцияси устувор жамиятда яшашни истаймиз холос”, деб ёзади депутат Расул Кушербаев.
793views0replies
0

Комментарии