Поиск
RUUZ

Общество

Келаси йилдан фуқаролардан 17 та ҳужжатни талаб қилиш бекор қилинмоқда

Давлат ташкилотлари мазкур ҳужжатларни талаб қилса, ҳолат қонунбузарлик деб топилади.

980views0replies
0

UzNews.uz

Адлия вазирлиги томонидан “Аҳоли ва тадбиркорларга енгилликлар яратиш ҳамда бюрократик тўсиқларни тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони лойиҳаси муҳокамага чиқарилди.  
Унга кўра, 2021 йил 1 апрелдан давлат ва хўжалик бошқарув органлари, давлат муассасалари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан жисмоний шахслардан:
а) қуйидаги фактларни тасдиқловчи:
•  руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;
•  наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;
•  судланганлик;
•  манзил-маълумот ахбороти;
•  фуқаронинг номида шахсий уй-жой борлиги ёки йўқлиги;
•  турар жойнинг майдони;
•  солиқ қарзи бор ёки йўқлиги;
•  солиқ тўловчи жисмоний шахсларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлиги;
•  пенсия ва нафақа миқдори;
•  пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
•  никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги тўғрисидаги;
б) қуйидаги ҳужжатларни:
•  шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;
•  шахснинг белгиланган шаклдаги фотосурати;
•  тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг маълумотномалари;
•  кадастр ҳужжатлари ва уларнинг нусхалари;
•  меҳнат дафтарчалари ва уларнинг нусхалари;
•  иш ҳақи ва иш стажини, олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқловчи архив маълумотномаларини талаб қилиши бекор қилинади.
Кўрсатилган ҳужжат ёки маълумотларнинг давлат ва хўжалик бошқарув органлари, давлат муассасалари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан жисмоний шахслардан талаб қилиниши давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузиш деб ҳисобланади.
Мазкур фармон лойиҳаси билан “прописка”га боғланган хизмат кўрсатишлар сони ҳам камайтирилмоқда.
Ҳужжат лойиҳаси 25 декабрга қадар давом этади.
980views0replies
0

Комментарии