• 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 11 декабря 2020

Тошкент – Москва – Тошкент йўналишида поездлар қатнови йўлга қўйилмоқда

Россияда қолиб кетган ўзбекистонликлар махсус поездларда ватанга қайтишлари мумкин.

1180
0
train-photo.ru

Пандемия даврида Россияда қолиб кетган юртдошларимизни олиб келиш мақсадида Ўзбекистон Тошкент – Москва – Тошкент йўналишида махсус поездлар қатнови йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.  

14, 21, 28 декабрда Москва Казанский – Тошкент  йўналишида поездлар қатнови амалга оширилади. Рейс Москвадан соат 22:28 да жўнайди. Ушбу поездларга фақат бир томонга, яъни Москва – Тошкент йўналишига чипталар сотилади. 

Йўловчиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида чипталарнинг электрон сотуви йўлга қўйилган. 

Шунингдек, Москвадаги фуқароларимизнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини таслиқловчи ҳужжати нусхаси билан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ веб-сайти орқали чипталарни электрон тарзда харид қилиб олиб, жўнатишлари ҳам мумкин.

1180
0