• 12 025 сум
    34.69
  • 13 970 сум
    10.32
  • 149 сум
    -1.35
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 025 сум
    34.69
  • 13 970 сум
    10.32
  • 149 сум
    -1.35
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 12 декабря 2020

Тошкентда ҳомиладор аёл ва унинг 6 ёшли фарзандини қийнаган ака-ука босқинчилар қўлга олинди — видео

Босқинчилар хонадондан қимматли буюмларни ўғирлаб кетган.

1570
0
Скриншот

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги хонадонларнинг бирига икки кишидан иборат жиноий гуруҳ босқинчилик уюштирди. Улар хонадон бекаси ва унинг 6 ёшли фарзандини ваҳшийларча қийнаб уйдан қимматли буюмларни олиб чиқиб кетишган.

Аниқланишича, босқинчилар ака-ука бўлган.

–  Бақирворди, шу ернинг ўзида битта “бердим” қўлим билан, сочидан ушлаб олиб кириб кетдим. Оёқ қўлини боғлаб, оғзига пайпоқ тиқиб қўйдим, - дейди босқинчилардан бири.

Айни вақтда уларга нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган ва қамоққа олиш эҳтиёт чораси сифатида қўлланилган.

1570
0