Поиск
RUUZ

Общество

"Рақамли иқтисодиётда плагиатнинг бўлиши мумкин эмас. Ҳамма бир-биридан кўчиради"  — "Мирзиёномика"нинг муаллифи китоб кўчирилгани ҳақида

Беҳруз Ҳамзаев "3 йил ёзган" “Мирзиёномика. Марказий Осиё йўлбарсининг сакраши” китоби Россияда чоп этилган китобдан 70% кўчирилгани ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди. Муаллиф бунга жавоб берди.

572views0replies
0

Facebook

Аввалроқ, “Мирзиёномика. Марказий Осиё йўлбарсининг сакраши” номли китоб ёзилгани ҳақида маълум қилинганди. Аммо, ижтимоий тармоқларда ушбу китоб Россияда чоп этилган бошқа бир нашрдан айнан кўчирилганлиги айтилиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди. Муаллиф интервью бериб, китобнинг ёзилиши ҳақида айтди.
“Мирзиёномика” стратегияси ана шу кўрган-кечирганларим таъсирида туғилган ва уни уч йил давомида тайёрладим. Жараён чўзилиб кетгани лойиҳа устида асосан бир ўзим ишлаганим туфайлидир. Китобни ёзишдан олдин дунёнинг турли мамлакатларида эълон қилинган ўттиздан зиёд ана шундай стратегиялар билан танишиб чиқдим. Жумладан, “Россия рақамли иқтисодиёт тараққиёти: 2035 йилгача мўлжалланган дастур” деб номланган стратегиядан ҳам фойдаланганман. Агар бошқа манбалардан фойдаланганимни жамоатчиликдан яширмоқчи бўлганимда буни қойилмақом қилиб бажарардим. Шунчаки китобнинг ўзбекча матнини қўйганимда ҳам уни плагиатга текширишнинг иложи бўлмасди. Рус тилидаги вариантини ҳам қўрқмай жойладимки, демак, бунинг сабаби бор.
Россия нашри билан мен ёзган китобнинг ўхшашлиги мен учун унчалик муҳим эмас. Аввало, у китобда муаллиф йўқ. Қолаверса, унинг ўзи ҳам дунёдаги бошқа стратегияларни ўрганиб, улардаги муҳим маълумотлар жамланиб тайёрланган. Агар мен Шекспирнинг “Ромео ва Жульеттаси” қаҳрамонлари исмини ўзгартириб, аммо сюжетларини айнан қолдириб китоб ёзганимда бу плагиат бўларди. Лекин рақамли иқтисодиётда плагиатнинг бўлиши мумкин эмас. Ҳамма бир-биридан кўчиради ва бу тўғри амалиёт деб ҳисоблайман. Нимага бир-биридан кўчиришади? Мисол учун, велосипед аллақачон кашф этилган бўлса-ю, нима кераги бор уни қайтадан кашф этишнинг?! Facebook’ни ўйлаб топган Цукeрбергни ҳам бошида плагиатда айблашган. Шунақа нарсалар борки, уларни бошқалардан айнан олмасликнинг иложи йўқ.
Қолаверса, “Мирзиёномика” китоби умумий стратегиянинг атиги 20 фоизини ташкил этади. Махсус яратилган сайтдаги маълумотларни ҳам 20 фоиз деб олсак, стратегиянинг қолган 60 фоиз қисми ҳали эълон қилинмаган. Айрим интернет фойдаланувчилари бунинг охирига етмасдан нотўғри хулосаларга боришмоқда”, - дейди Беҳруз Ҳамзаев.
572views0replies
0

Комментарии