Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги талабаларнинг тўлиқ анъанавий шаклда ўқишни давом эттиришларига оид хабарлар юзасидан ахборот берди.
Вазирлик ушбу ахбороти орқали ижтимоий тармоқларда 2021 йил 16 январдан барча онлайн шаклда ўқиётган талабалар учун ўқув жараёни анъанавий шаклда бошланиши ҳақидаги хабарлар нотўғри ва асоссиз эканлигини айтмоқда.
“Шуни расман маълум қиламизки, олий таълим муассасаларининг барча талабаларини тўлиқ анъанавий таълим шаклига ўтказиш режалаштирилмаган. Мазкур масалада янгилик бўлса, вазирлик расмий веб-сайти ва телеграм канали орқали маълум қилинади”, - дейилади вазирлик ахборотида.