Фарғона вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизматининг UzNews.uz'га хабар қилишича, олдиндан кузатувга олинган фуқаро М.С. бошқарувидаги Cobalt автомашинасида Оқбилол-Қўштепа йўналишида ҳаракатланиб, ушбу тумандаги хонадонлардан бирига кириб, юкларни тушириб, қайтиб чиқаётган вақтида, автомобилни тўхтатиш чоралари кўрилганда, М.С автомашинада воқеа жойидан қочиб, номаълум тарафга яширинган.
Холислар иштирокида хонадон кўздан кечирилганида, хорижда ишлаб чиқарилган ва ноқонуний равишда мамлакатга олиб кирилган, умумий қиймати 251,7 миллион сўмлик 6 турдаги жами 588,5 минг дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.