Поиск
RUUZ

Общество

Республика ҳудудида “помидор жигарранг бужмайиш вируси” аниқланмади – “Ўздавкарантин”

Россия томони Ўзбекистоннинг Фарғона,  Қашқадарё ва Навоий вилоятларидан импорт қиладиган помидорларига айни шу вирус сабаб тақиқ қўйган эди.

803views0replies
0

Иллюстрация / president.uz

Сўнгги кунларда нафақат Ўзбекистондаги, балки хорижий ОАВ ларда Россия Федерацияси томонидан Ўзбекистоннинг Фарғона, Қашқадарё ҳамда Навоий вилоятларига экспорт учун таъқиқ қўйилгани ва бунга “Помидор жигарранг бужмайиш вируси касаллиги” сабаб бўлгани муҳокамалар марказида бўлиб, мазкур таъқиқлар хусусида турли хил фикрлар билдирилмоқда.
Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси мазкур вирус юзасидан ойдинлик киритиш мақсадида баёнот берди.  
Қайд этилишича, помидор жигарранг бужмайиш вируси касаллиги” билан боғлиқ хабар эълон қилинганидан сўнг, “Ўздавкарантин” инспекцияси ходимлари томонидан “Долзарб 15 кунлик” чора-тадбирлар тезкор режаси ишлаб чиқилган.
Шунингдек, “Россельхознадзор” вакиллари билан музокаралар ўтказилиб, уларнинг тажрибавий тавсиялари инобатга олинган.
Ҳозирги кунда, республика ҳудудига помидор ва калампир маҳсулотларининг уруғлари олиб кирилиши тўлиқ чекланган бўлиб, “Ўздавкарантин” инспекцияси томонидан мазкур уруғликларни экспорт қилувчи давлатлар билан музокаралар олиб бормоқда.
Республиканинг барча ҳудудида етиштириладиган помидор маҳсулотидан намуналар олиниб, Марказий карантин лабораториясида ўрганилмоқда. 
“Долзарб 15 кунлик” кунлик доирасида Республиканинг Қашқадарё, Навоий, Фарғона ҳамда бошқа ҳудудларида помидор ва қалампир экилган ҳар бир иссиқхонанинг жойлашган ўрни, майдони, тури ва фитосанитар тозалиги тўғрисидаги маълумотномаси, яъни паспорти Инспекция ходимлари томонидан шаклантирилди ва давомли қатъий фитосанитар назорат ўрнатилди.
“Ўрганиш ва таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, бугунги кунга қадар Республика ҳудудида мазкур вирус аниқланмаган.
Шу билан бир қаторда, ҳозирги кунда, республиканинг вирусдан холи эканлигини тасдиқлаш мақсадида ҳар бир ҳудуд кесимида етиштирувчилар, яъни иссиқхоналар рўйхати шакллантирилиб, масала юзасидан ўтказилаётган музокаралар доирасида “Россельхознадзор”га тақдим этиб келиниб, кўйилган вақтинчалик чекловларни бекор қилиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.
Капр кўнғизи борасида ҳам 4 декабрдан бошлаб республика бўйлаб фитосанитар назорат кўчайтирилиб, зарарсизлантириш чоралари кўрилмоқда.
Тадбиркор, фермер ҳамда деҳқонлар, маҳсулот  етиштирилувчи дала, боғ, иссиқхона, қадоқлаш цехларида турли хилдаги касаллик аломатларини кўрганларида, “Ўздавкарантин” инспекциясининг ишонч рақами (71 202 10 00)га мурожаат этишлари сўралади”, дейилади “Ўздавкарантин” инспекцияси Ахборот хизмати баёнотида.
803views0replies
0

Комментарии