Поиск
RUUZ

Происшествия

Бухорода яна бир 20 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Марҳум академик лицей спортзалининг том қисмида ўзини осиб, вафот этган.

285views0replies
0

Бугун, 28 апрель куни соат 06:20 атрофида 2005 йилда туғилган фуқаро Ф.Д. (2-босқич талаба), номаълум сабабларга кўра Бухоро давлат техника университети қошидаги академик лицейи спортзалининг том қисмига чиқиб бўйин соҳасидан ўзини осиб, вафот этган. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz'га маълум қилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"Марҳумнинг "Instagram" даги шахсий ҳисобида жорий йилнинг 27-28 апрель кунлари 3 маротаба ўз жонига қасд қилиш мазмунидаги лавҳаларни жойлаганлиги аниқланган",- дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Бухорода 20 ёшли талаб йигит ўз жонига қасд қилиб, вафот этгани ҳақида хабар қилган эдик.

285views0replies
0

Комментарии