• 11 813 сум
    23.88
  • 13 720 сум
    17.12
  • 137 сум
    0.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 813 сум
    23.88
  • 13 720 сум
    17.12
  • 137 сум
    0.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 10 апреля 2025

Оилавий зўравонликдан жабрланган шахс талабига кўра никоҳдан ажрашаётганда муҳлат тайинланмайди

Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

836
0
UzNews.uz

Оила кодексига киритилган қўшимчага кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда суд оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахснинг талабига кўра ярашиш учун муҳлат тайинламайди. 

Бундан ташқари, уй-жой кодексига киритилган қўшимчага кўра, турар-жойдан фойдаланиш ҳақидаги низолар кўриб чиқилаётганда суд тарафларнинг келишувига асосан турар-жой мулкдорининг ташаббусига кўра турар-жойга мажбурий тартибда киритилаётган тарафни турар-жой мулкорига тегишли мутаносиб шароитларга эга бўлган бошқа турар жойга киритиш ёки ижарага олинган турар-жой учун ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини мулкдорнинг зиммасига юклатиши мумкинлиги белгиланди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

836
0