• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 9 апреля 13:08

Тошкентда 1,5 млрд сўмлик ҳужжатсиз электрон тамаки аниқланди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

328
0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган. 

Тезкор тадбир давомида А.Ҳ." МЧЖ раҳбари И.Х. савдо дўконида турли номдаги тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 1,5 млрд сўмлик жами 9 600 дона электрон тамаки маҳсулотларини сотувга қўйганлиги фош этилиб, маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

328
0