• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Мир 9 апреля 12:16

Хитой шарқидаги қариялар уйида содир бўлган ёнғинда 20 киши ҳалок бўлди

Ҳозирда воқеа содир бўлган вақтда бинода бўлган бошқа қариялар яқин атрофдаги шифохонага ўтказилган.

262
0
Global Look Press

Хитой шарқидаги қариялар уйида ёнғин содир бўлди, бунинг оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Синьхуа" агентлиги муниципал ҳокимият органларига таяниб хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, ёнғин кеча, 8 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 21:00 атрофида Хэбей провинциясининг Ченде шаҳар округидаги туманлардан бирида содир бўлган.

Ҳозирда воқеа содир бўлган вақтда бинода бўлган бошқа қариялар яқин атрофдаги шифохонага ўтказилган. Ёнғин сабаби ҳозирча аниқланмаган, дейилади хабарда.

262
0