Поиск
RUUZ

Происшествия

Андижонда “Зил" тормози ишламай қолиши оқибатида уйни бузиб кириб кетди — видео

Вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.

339views0replies
0

Видеодан кадр

Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабарига кўра, 2025 йил 8 апрель куни соат 13:10 ларда Асака тумани "Янгисор" маҳалласи ҳудудида иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланиб келаётган “Зил ММЗ” русумли юк транспорт воситасининг тормоз тизимида техник носозлик келиб чиқиши оқибатида йўл бўйидаги яшаш хонадонга бориб урилган. 
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида юк транспорт воситасининг ҳайдовчиси олган тан жароҳати билан туман шифохонасига ётқизилган. Бошқа фуқароларга зарар етмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Асака тумани ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
339views0replies
0

Комментарии