Поиск
RUUZ

Общество

Ўтган йили коррупцияга қарши кураш бўйича энг паст кўрсаткичларга эга бўлган давлат органлари номи аниқланди

Таҳлил қилинган 103 та давлат органидан 9 тасида коррупцияга қарши курашда қониқарсиз натижалар қайд этилган. Агросаноатни ривожлантириш агентлиги, Ғазначилик хизмати қўмитаси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази шулар жумласидандир.

84views0replies
0

UzNews.uz

Бу йил  103 та давлат ташкилотининг 2024 йилдаги фаолияти 0 баллдан 100 баллгача рейтингда баҳолашдан ўтказилди. Шундан 14 та давлат ташкилоти илк маротаба, қолган 89 таси эса такроран баҳоланди, дея хабар бермоқда Коррупцияга қарши кураш агентлиги Матбуот хизмати.
Натижаларга кўра, 41 та ташкилот фаолияти самарадорлиги “яхши” – (81-100 балл), 53 та ташкилот “қониқарли” – (55-80 балл) ва 9 та ташкилот “қониқарсиз” – (55 баллдан паст) тоифага ажратилди. 
Таҳлиллар кўрсатишича, бу йил рейтинг натижалари ўртача 73,8 баллни ташкил этиб, 2023 йилга нисбатан 4,9 баллга (95 та давлат ташкилотлари томонидан ўртача 68,9 баллни ташкил этган), 2022-йилга нисбатан эса 14,3 баллга (62 та давлат ташкилотлари томонидан 59,5 балл) яхшиланган.
Шунингдек, ижобий натижа қайд этган давлат ташкилотларида коррупциянинг олдини олишда самарали механизмларнинг жорий этилиши натижасида ўтган давр мобайнидкоррупциягага оид жиноятлар сони камайишига эришилган.
Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, ўтган йилга нисбатан Рақамли технологиялар вазирлиги тизимида коррупсиявий жиноятлар сони 71,4 %га, Сув хўжалиги вазирлиги тизимида 47,8 %га, ҳокимликларда 43,2 %га, тижорат банкларида 31,9 %га, Адлия вазирлиги тизимида 21,9 %га, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимида 8,3 %га камайган.
2023-йилги рейтинг баҳолашда “қониқарсиз” деб топилган 13 та давлат ташкилоти фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан Агентлик билан ҳамкорликда амалга оширилган манзилли чора-тадбирлар натижасида уларнинг фаолиятида ҳам ижобий ўсиш кузатилди.
Жумладан, Ёшлар ишлари агентлиги – 85 балл (2023-йилда – 10 балл), “Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компанияси АЖ – 83 балл (28 балл), Олий таълим, фан ва инноватсиялар вазирлиги – 82 балл (50 балл), Маданий мерос агентлиги – 82 балл (22 балл), Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси – 78 балл (5 балл), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги – 72 балл  (18 балл) билан ижобий натижа қайд этган.
“Қониқарсиз” тоифадаги 9 та ташкилотда коррупцияга оид превентив механизмларни қўллаш, шу жумладан, коррупцияга қарши тартиб-таомилларнинг самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш, ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш, аниқланган ва баҳоланган коррупциявий хавф-хатарларни минималлаштириш бўйича чора-тадбирлар, ички назорат тузилмаси фаолиятини самарали ташкил этиш каби муҳим вазифаларнинг бажарилганлиги тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилмаган.
 “Қониқарли” деб топилган 53 та давлат ташкилоти фаолиятида ҳам айрим камчиликларга йўл қўйилган бўлиб, жумладан, коррупсиявий хавф-хатарларни камайтириш бўйича кўрилган чоралар, коррупцияга қарши тартиб-таомилларнинг самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш бўйича тадбирлар бажарилганлиги тўғрисидаги маълумотларни белгиланган тартибда тақдим этиш чоралари кўрилмаган.
 “Яхши” деб топилган 41 та давлат ташкилоти фаолиятида биринчи раҳбарларнинг иродаси намоён қилиниб, коррупцияга қарши курашиш бўйича белгиланган чоралар тизимли равишда амалга оширилган. Коррупциянинг олдини олишга қаратилган механизмларни самарали жорий этиш, шу жумладан, коррупсиявий хавф-хатарларни баҳолаш, манфаатлар тўқнашувини бошқариш, мониторинг ва назорат тадбирларини амалга ошириш, турли танловлар жараёнида коррупция омилини истисно қилиш, ходимлар ва аҳолини коррупцияга қарши муросасиз руҳда тарбиялашга оид изчил чоралар шулар  жумласидандир.
Ҳозирги кунда вазирлик ва идоралардан 112 тасида коррупцияга қарши ички назорат тузилма раҳбарлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган, 5 тасида топшириқ ижросини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
Ички назорат тузилмалари раҳбарлари лавозимларини 20-апрелга қадар очиқ танлов тўлдириш юзасидан вазирлик ва идораларга Агентликнинг топшириқ хати юборилди.
84views0replies
0

Комментарии