Биринчи Самарқанд халқаро иқлим форуми доирасида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан Ўзбекистонда “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланди. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.
Хусусан, ISSV ва SANY Renewables International Investment Co., Ltd. ўртасида Қорақалпоғистонда 1000 МВт қувватга эга шамол электр станциясини қуриш, шунингдек, Хитойнинг Liquip International компанияси Жиззах вилоятининг Фориш туманида 500 МВт қувватга эга қуёш электр станциясини қуриш бўйича бўйича Инвестиция битимлари қабул қилинди.