Мирзо Улуғбек ва Бектемир туманларида йўлларни таъмирлаш ишлари билан боғлиқ харажатларни амалга ошириш тўғрисида Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан йўлларни таъмирлаш ишлари билан боғлиқ харажатларни амалга ошириш учун Мирзо Улуғбек тумани Ободонлаштириш бошқармасига 4 млрд 233 млн 700 минг сўм ҳамда Бектемир тумани Ободонлаштириш бошқармасига 3 млрд 800 млн сўм маблағлар ажратилади.
Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Хайдаров зиммасига юклатилди.
Аввалроқ, Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов пойтахтнинг барча туманларидаги йўлларни таъмирлаш учун Шаҳарни ривожлантириш жамғармаси маблағларидан 12 млрд сўм ажратиш тўғрисидаги қарорни имзолаганди. Бунда ҳар бир туманга 1 млрд сўмдан ажратилиши белгиланган эди.