• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Мир 7 апреля 11:21

Япон денгизи устида вертолёт ҳалокатга учради: қурбонлар бор

Қутқарув хизмати Нагасаки префектурасидаги Сусима оролидан беморни Фукуока шаҳар касалхонасига олиб кетаётганда ҳалокат содир бўлган.

397
0
Видеодан кадр

Япон денгизи устида Сусима ороли яқинида Япония қутқарув вертолёти ҳалокатга учраши оқибатида бир неча киши ҳалок бўлди. Манбаларга кўра, ҳалок бўлганлар сони уч кишига етган. Бу ҳақда NHK News агентлиги хабар берди.

Қутқарув хизмати Нагасаки префектурасидаги Сусима оролидан беморни Фукуока шаҳар касалхонасига олиб кетаётганда вертолёт билан алоқа узилган.

Вертолёт бортида бўлган олти кишидан уч нафари, жумладан, бемор, унинг ўғли ва шифокор ҳалок бўлган деб хабар бермоқда агентлик.

Ҳозирда Япония қирғоқ қўриқлаш хизмати ҳодиса тафсилотларини ўрганмоқда.

397
0