Поиск
RUUZ

Происшествия

Журналист Жасур Ҳамроев вафот этди

42 ёшли журналистнинг ўлимига буйрак етишмовчилиги сабаб бўлган.

249views0replies
0

Бугун, 5 апрель куни таниқли шоу-бизнес журналисти ва блогер Жасур Ҳамроев 42 ёшида вафот этди. У қандли диабет касалига чалингани ва сўнгги ойларда буйрак етишмовчилиги дарди билан оғриб келгани маълум қилинмоқда. 
Жасур Ҳамроев ўз фаолиятини "Даракчи" газетасида бошлаган, кейинчалик шоу-бизнесга ихтисослашган shov-shuv.уз сайтини яратган ва бош муҳаррир сифатида ишлаган. 
Қолаверса, у "Адолат" партияси Тошкент шаҳар Яккасарой тумани кенгаши раиси сифатида ҳам фаолият юритган.  
Ҳамроевнинг YouTube ва Instagram саҳифаларида жами 900 мингдан ортиқ обуначи бор эди. 
UzNews.uz жамоаси журналистнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оиласига ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
249views0replies
0

Комментарии