Поиск
RUUZ

Политика

Марказий Осиё ва ЕИ ўртасида стратегик шериклик ўрнатиш бўйича Битим қабул қилиш зарур — Шавкат Мирзиёев

Давлат раҳбари саммитда нутқ сўзлаб, ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича янги ташаббусларни илгари сурди.

44views0replies
0

Аввалроқ, Самарқандда Марказий Осиё — Европа Иттифоқи саммити ўтказилаётгани ҳақида хабар қилган эдик.
Шавкат Мирзиёев саммитда нутқ сўзлаб, Марказий Осиёдаги муносабатлар ҳақида сўз юритди.
“Минтақа мамлакатлари ўртасида ишонч ва яхши қўшничилик мустаҳкамланмоқда, кенг кўламли ҳамкорлик ва кооперация алоқалари кенгаймоқда. Бундан етти-саккиз йил аввал бунинг учун ҳатто шароит ҳам йўқ эди. Баъзи мамлакатлар ўртасидаги чегаралар ёпиқ эди. На савдо, на транзит, на бизнес, ҳеч қандай гуманитар алмашувлар йўқ эди. Муносабатлар шунчаки музлатиб қўйилганди. Ўшанда ҳеч ким яқин келажакда биз Европа етакчилари билан музокараларда минтақамизни биргаликда намоён этишимизни тасаввур ҳам қила олмас эди», — деди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, давлат раҳбари Марказий Осиё ва ЕИ ўртасида стратегик шериклик ўрнатиш бўйича Битим қабул қилиш зарурлигини таклиф қилди.
“Биз, шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги муҳим масалалар бўйича умумий позицияларни ишлаб чиқиш учун ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари учрашувларини доимий ўтказиб бориш, парламентлараро алоқаларни фаоллаштириш ва “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” парламентлараро ҳамкорлик форумини таъсис этиш ҳамда унинг илк тадбирини шу йил кузда Ўзбекистонда ўтказиш, етакчи таҳлил марказлари ҳамкорлигини кенгайтиришни таклиф этамиз.
Саммитимизни ҳар икки йилда бир марта ўтказиш бўйича таклифни тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Келишувларимизни ўз вақтида амалга оширишни таъминлаш бўйича тизимли ишлаш мақсадида навбатдаги йиғилишимизга қадар саммит котибияти функциясини ўз зиммамизга олишга тайёрмиз”, — дея қайд этди Мирзиёев.
44views0replies
0

Комментарии