Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент вилоятида боғча тарбиячиси болаларни калтаклади — видео

Болаларга қўпол муносабатда бўлган тарбиячи ишдан бўшатилган.

177views0replies
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятидаги боғчалардан бирида тарбиячи болаларни калтаклагани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 2 апрель куни Нурафшон шаҳридаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган.
Ўрганиш натижаларига кўра, муассасада сентябрь ойидан бери фаолият олиб бораётган тарбиячи М.М. болалар билан олиб бораётган машғулот жараёнида уларга нисбатан жуда қўпол муносабатда бўлган.
Ҳолатни ташкилот раҳбари Насиба Исаева машғулотлар жараёни тугагач хонада ўрнатилган видеокузатув камераларида кўрган ва видеони ходимлар гуруҳига ташлаб, муҳокама қилган.
Таъкидланишича, тарбиячи М.М. билан тузган шартномани бекор қилиниб, ишдан четлатилган.
Ҳозирда ҳолат бўйича шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ишлари ҳам олиб борилмоқда.

177views0replies
0

Комментарии