Поиск
RUUZ

Политика

Шавкат Мирзиёев Европа кенгаши ва комиссияси президентлари билан учрашув ўтказди — фото

Музокаралар "яшил" энергетика, транспорт, логистика каби йўналишларда қўшма дастур ва кооператсия лойиҳаларини илгари суришга қаратилди.

62views0replies
0

Бугун, 3-апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд саммити доирасида мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляен билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт ва инвеститсия соҳаларида янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.
Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми бар ортиб бормоқда. Европанинг етакчи компаниялари иштирокидаги инвеститсия лойиҳалари портфели 30 миллиард евродан зиёдни ташкил этмоқда.
Музокараларда асосий эътибор инноватсиялар, "яшил" энергетика, тоғ-кон тармоғи, қишлоқ хўжалиги, транспорт, логистика, рақамлаштириш ва бошқа йўналишларда қўшма дастур ва кооператсия лойиҳаларини илгари суришга қаратилди.
Туризм, маданият, фан, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги фаол алмашинувларни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.
Бўлажак "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" форматидаги биринчи олий даражадаги саммит кун тартибидаги масалалар ҳамда Европанинг "Глобал дарвоза" стратегияси доирасида икки минтақанинг ўзаро боғлиқлигини кучайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
62views0replies
0

Комментарии