• 12 171 сум
    20.83
  • 14 049 сум
    44.69
  • 152 сум
    1.2
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 171 сум
    20.83
  • 14 049 сум
    44.69
  • 152 сум
    1.2
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 2 апреля 2025

Тошкент вилоятида бир эркак бошқасини уриб ўлдириб қўйди

Икки фуқаро ўртасида спиртли ичимлик олди-сотдиси устида жанжал юзага келган. Оқибатда, бир киши вафот этган.

935
0
Ижтимоий тармоқ

Ижтимоий тармоқларда Чирчиқ шаҳрида фуқаро тан жароҳати олиши оқибатида вафот этанлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати маълумот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 5 март куни Чирчиқ шаҳрида 2 нафар фуқаро М.К. ва Д.Х. ўртасида спиртли ичимлик олди-сотдиси устида жанжал юзага келиб, М.К.га оғир тан жароҳатлари етказилган. Тан жароҳати натижасида М.К. кейинчалик шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Жиноят кодексининг 104-моддаси, 3-қисми "д" банди (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жорий йилнинг 7 март куни фуқаро Д.Х.га нисбатан айб эълон қилиниб, “қамоққа олиш“ тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

935
0