Таниқли футбол агенти Герман Ткаченко ЦСКА етакчиси Аббосбек Файзуллаев фаолиятини Португалияда давом эттириши мумкинлигини маълум қилди. Футболчи ва "Бенфика" ўртасида музокаралар олиб борилди. Бироқ, лиссабонликлар сиёсий сабабларга кўра бу трансфердан воз кечган. Улар Россия билан иш олиб бормаган маъқул, деган позицияда.
"Файзуллаевни "Бенфика" билан муҳокама қилдик. Аммо биринчи босқичдаёқ клуб руслар билан ўзаро ҳамкорлик борасида аниқ "йўқ" деди. "Россия билан иш олиб бормаймиз" деган тезис пайдо бўлди," - деди Ткаченко.
Аввалроқ, Файзуллаевга Европанинг Франция, Германия ва Италиядаги бир қатор клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.