Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентдаги автобусларда чиптасиз юрган йўловчилар жаримага тортилишни бошлади

Рейд тадбирлари давомида электрон ёки бир марталик QR-чипталар ёрдамида тўловни амалга оширмаган шахсларга маъмурий баённома расмийлаштирилмоқда.

291views0replies
0

Кадр

Аввалроқ, Тошкент шаҳри жамоат транспорти автобусларда нақд пулни қабул қилиш амалиётидан тўлиқ воз кечилгани ҳақида хабар қилган эдик. Эндиликда йўловчилар йўл ҳақини электрон шаклда ёки бир марталик QR-чипталар ёрдамида амалга оширишмоқда.
Транспорт назорати инспекцияси ҳамда Тошкент шаҳар жамоат транспортини мониторинг ва назорат қилиш давлат муассасаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида автобусларида кучайтирилган рейд тадбирлари ўтказилди.
Рейд тадбир давомида айрим йўловчилар тўловларни ўз вақтида амалга ошираётган бир вақтда айримлар йўл ҳақини ҳеч қандай сабабсиз тўламасдан автобусдан тушиб кетаётгани аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, МЖтКнинг 144-моддаси 5-бандига асосан, йўловчининг шаҳар ичида ва шаҳар атрофига қатнайдиган автобусда чиптасиз юриши БҲМнинг ўндан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўла

291views0replies
0

Комментарии