Поиск
RUUZ

Реклама

Вьетнам янада яқинроқ бўлмоқда: Янги маршрут - янги таассуротлар

Жорий йилнинг 27 апрелидан бошлаб, Prestige Travel Centrum Air авиакомпанияси билан ҳамкорликда Дананг - чексиз пляжлари қадимий тарих билан уйғунлашган ва қизиқарли саргузаштларга бой шаҳарга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда.

208views0replies
0

Ўтказиб юбормаслик учун ТОП жойлар:
Олтин кўприк – гўёки булутларда сузиб юргандек, Ba Na Hills тоғларига панорамали манзараларни очиб берадиган машҳур меъморий дурдона.
—  Аждархо кўприги – шаҳарнинг қоқ марказида жойлашган ва унинг тимсоли ҳисобланадиган улкан иншоот, бу ерда оловли ва сувли шоулар ўтказилади.
  Мармар тоғлар - ўзининг қадимий ғорлари, будда ибодатхоналари ва мафтункор қиладиган томоша майдонлари билан машҳур.
—  Hoi An – "Вьетнам Венецияси" деб аталадиган тарихий шаҳар-музей. ЮНЕСКО ҳимояси остидаги бу шаҳар архитектура ва маданиятнинг ҳақиқий дурдонасидир. Бу ердаги тор кўчалар, шамолда охиста тебранаётган чироқлар, колониял бинолар ва шинам кафелар ўзига хос муҳит яратади.
—  VinWonders Nam Hoi An – улкан тематик парк, бу ерда сув аттракционлари, дарё сафари ва бутун оила учун кўнгилочар тадбирлар ўтади.
—  Мишон ва Хуэ - қадимий цивилизациялар меросини ўзида мужассам этган ҳайбатли ибодатхоналар ва император саройлари.
—  Son Tra yarim oroli - ёввойи жунглилар, экзотик ҳайвонлар, океанга панорамали манзаралар бўлган табиат қўриқхонаси.
Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас.
Prestige DMC - King Kong изидан деб номланган эксклюзив экскурсия турига йўл олинг. Бу ерда энг афсонавий блокбастерлар - King-Kong ва Avatar суратга олинган, сиз ҳам ўз кўзингиз билан ноёб манзараларни кўриб, баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Оилавий дам олиш учун Prestige Travel туроператори беш юлдузли Radisson Blu Resort Hoi An меҳмонхонасини тавсия қилади, у ерда сиз "Ҳалол" концепцияси бўйича ўзбек таомларидан баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Дананг - қалбингизда абадий қоладиган туйғулардир. Бу ажойиб йўналишни шу баҳордаёқ ўзингиз учун кашф этиш имкониятини қўлдан бой берманг.
27 майдан бошлаб эса Prestige Travel Uzbekistan Airways миллий авиакомпанияси билан биргаликда Нячангга тўғридан-тўғри рейсларни тиклайди.
Нячанг - "Ветнамнинг пляж пойтахти," бу ерда оилавий дам олиш учун идеал шароитлар яратилган. Беш юлдузли меҳмонхоналар, аквапарклар, океанариумлар, эко-зоналар, аттракционлар, ёрқин шоу-дастурлар, профессионал анимация ва, албатта, экзотик мевалар - буларнинг барчаси таътилинигизни ёрқин ва мазмунли қилади.
Prestige Travel туроператори 2024 йилнинг энг машҳур меҳмонхонаси бўлган беш юлдузли NHA TRANG MARRIOTT RESORT 5* меҳмонхонасини таклиф қилмоқда. Меҳмонхона янгиланган "Ҳалол" концепцияси асосида ишлайди ва меҳмонларга нафақат юқори даражадаги хизмат кўрсатиш, балки севимли ўзбек таомлари билан ҳам хурсанд қилади.
Prestige Travel туроператори Ветнамда мукаммал дам олишингизни таъминлайди. Компания сайоҳатлари Тошкентдаги барча сайёҳлик агентликларида мавжуд. Ҳозироқ улар билан боғланинг.
Тур ҳақида батафсил маълумотни қуйидаги телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин:
Реклама ҳуқуқлари асосида
208views0replies
0

Комментарии