Поиск
RUUZ

Происшествия

Андижондаги масжид таҳоратхонасида портлаш ҳолати юзасидан жинояи иши қўзғатилди

Прокуратура портлаш сабабини аниқлади. Ҳукумат тегишли фармойиш имзолади.

477views0replies
0

Андижон вилояти ҳокимлиги

Вош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятовнинг маълум қилишича,  Андижондаги масжид ҳудудида рўй берган бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзоларига ҳар томонлама кўмаклашиш ҳамда жабрланган фуқароларга тез тиббий ёрдам кўрсатиш, ушбу бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш, шунингдек, бу каби фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши қабул қилинди
Фармойиш билан Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилди.
Шунингдек, Бош прокуратуранинг аниқлик киритишича, масжидининг тахоратхона биноси ертўласида иситиш мосламаларига уланган газ қувурларидан сизиб чиққан табиий газ хона ичига тўпланиб қолиши натижасида, электр энергияси ёқилган вақтда чақнаш содир бўлиб, бино қулаб тушган
Натижада, бино ичида бўлган 10 нафар шахслар турли даражада тан-жароҳатлари олган ва 3 нафар шахслар воқеа жойида вафот этган.
Мазкур холат юзасидан Жиноят кодексининг 205, 259-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов ҳаракатлари давомида барча холатлар тўлиқ ўрганилиб, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
477views0replies
0

Комментарии