Жорий йилнинг 3-4-5 апрель кунлари Самарқандда биринчи “Марказий Осиё — Европа Иттифоқи” саммити муносабати билан шаҳарга кириш айрим йўлларида транспорт ҳаракати чекланади дея хабар бермоқда ИИВ ЖХД ЙҲХХ Матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, йўллар ёпилиши сабаб вилоят ҳудудидан транзит ўтувчи транспорт воситалари учун айланма ҳаракат ташкил этилган. Бу учун махсус флаер ишлаб чиқилган бўлиб, ундаги QR-код орқали ташкил этилган айланма йўллар ҳақида маълумот олиш мумкин.
Саммит кунлари хавфсизликни таъминлаш учун Самарқанд шаҳрининг қуйидаги кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати вақти-вақти билан чекланади:
Ибн Сино;
Афросиёб;
Даҳбед;
Бўстонсарой;
Университет хиёбони;
Намозгоҳ;
Садриддин Айний;
Шабод;
Уста Умар Жўрақулов;
Регистон;
Беруний;
Мирзо Улуғбек.
Афросиёб;
Даҳбед;
Бўстонсарой;
Университет хиёбони;
Намозгоҳ;
Садриддин Айний;
Шабод;
Уста Умар Жўрақулов;
Регистон;
Беруний;
Мирзо Улуғбек.
Ушбу кўчаларда, истисно тариқасида, тез тиббий ёрдам ва фавқулодда вазиятлар бўлинмаларига ҳаракатланишга рухсат берилади.